Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада Саноат кооперацияси марказини ташкил этади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Торобоев ўртасида видеоконференция тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда саноат кооперациясини ривожлантириш соҳасида қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиллар, қурилиш материаллари, кальций карбид ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Чегараолди ҳудудда Саноат кооперацияси марказини ташкил этиш, тўқимачилик мажмуаси ва қуввати 6,7 МВт бўлган «Когарт» кичик гидроэлектр станциясини қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар инвестиция келишувлари тўпламини ишлаб чиқишни имкон қадар тезроқ якунлаш бўйича келишувга эришди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиб, томонлар биргаликда озиқ-овқат ва уруғлик картошка етиштиришни ташкил қилиш, чорвачилик комплексларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иссиқхоналар учун ускуналар ва жун маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хомашё етказиб бериш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик соҳасида йўловчи автобуслари ва темирйўл ташишларини қайта тиклаш, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, «Иркештам - Дароот - Қўрғон - Уч-Қўрғон» автомобил йўлини қуриш имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар бу йўналишда барча зарур чораларни кўришга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашувда алоҳида тартибда Бишкек шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси 10-йиғилиши ва бизнес-форумни икки мамлакат минтақалари раҳбарлари иштирокида юқори ташкилий даражада ва мазмун жиҳатидан бойитилган тарзда ўтказиш масалаларини кўриб чиқди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025