Ўзбекистон | 07:33 / 21.10.2022
1351
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар энг кўп улуши савдога тўғри келади

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди.

Фото: Shutterstock

1 октябрь ҳолати бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 14 минг 768 та бўлиб, улардан 6 минг 267 таси қўшма корхона, 8 минг 501 таси эса хорижий корхоналардир.

Тармоқлар бўйича хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи – 4 минг 409 таси савдо, 4 минг 199 таси саноат, 1 минг 202 таси қурилиш, 742 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 606 таси турар жой ва озиқ-овқат хизматлари, 606 таси ахборот ва коммуникация, - 588, ташиш ва сақлаш - 417, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар - 219 ва 2 минг 386 таси эса бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда энг кўп Россия капитали иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид