Ўзбекистон | 08:47 / 22.10.2022
10437
2 дақиқада ўқилади

Айрим шаҳарларда бюджет ташкилоти ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланади

Фото: Kun.uz

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси 2 та банддан ва қарор лойиҳасига илова 2 банддан иборат. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши қуйидагиларга имкон беради:

биринчидан, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ходим юқорида келтирилган шаҳарлар ҳудудларидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб рағбатлантириш;

иккинчидан, муайян давр ишлаганлик учун ойлик устама тўловлар район коэффициентлари ва чўл, сувсиз, баланд тоғ ҳудудларида ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар қўлланиладиган меҳнат ҳақига қўшиб ҳисобланиши;

учинчидан, муайян давр ишлаганлик учун ойлик устама тўловлар пенсиялар, меҳнат таътили учун бериладиган ҳақ, ишдан бўшатиш нафақаси, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши вақтида тан жароҳати ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш талаб этиладиган ҳолатларда инобатга олиниши ходимлар низомда кўзда тутилган ҳудудларда меҳнат қилишга бўлган қизиқишини орттиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид