Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилади
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада тадбиркорларга мотивация бериш учун уларни тақдирлаш тизимини жорий этиш, турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилган.
Хусусан, лойиҳа билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилмоқда.
Ҳужжат иш ўрни яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беради.
Шу билан бирга, тадбиркорлар мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасига эътиборни қаратиш ва баҳолаш, катта ютуқларга эришган ва жамият ижтимоий муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этаётган тадбиркорларни аниқлаш ҳамда тақдирлаш, аҳолини, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва бизнесга қизиқишни юксалтириш мақсадига эришилади.
Президентнинг “Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони эгаларига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдори 1,6 баравари миқдорида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Мавзуга оид
14:57 / 23.11.2024
Зеленский Медведчук, Басков ва Киркоровни давлат мукофотларидан маҳрум қилди
14:25 / 05.09.2024
Қирғизистон филармонияси оркестри раҳбарига «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди
07:30 / 04.09.2024
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилди
10:41 / 22.08.2024