Ўзбекистон | 21:03 / 23.10.2022
11049
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Қирғизистонда 23 октябр куни Тошкент вақти билан 20:24 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкентдан 342 километр жанубий-шарқда кузатилган зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда, магнитудаси 3,3 баллга тенг бўлган.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи Андижон вилоятининг:

  • Хонобод шаҳрида 3 балл;
  • Қўрғонтепа туманида 2-3 баллни ташкил этди.

Андижонда 19 октябр куни ҳам зилзила қайд этилганди.

Мавзуга оид