Ўзбекистон | 12:04 / 25.10.2022
6515
2 дақиқада ўқилади
Сентябрь ойида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари энг кўп қайси ҳудудда кузатилгани маълум бўлди
Сентябрь ойида Ўзбекистонда қанча никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг сентябрь ойида республика бўйича 3839 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 477 тага кўпайган.
Ҳудудлар кесимида ажралишлар сони энг кўп Фарғона вилояти қайд этилди – 516 та ҳолат.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 471 та ҳамда 456 та ажрашиш ҳолатлари кузатилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Андижон вилояти – 409 та;
- Наманган вилояти – 354 та;
- Самарқанд вилояти – 310 та;
- Сурхондарё вилояти – 219 та;
- Қашқадарё вилояти – 210 та;
- Бухоро вилояти – 181 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 178 та;
- Сирдарё вилояти – 159 та;
- Хоразм вилояти – 147 та;
- Жиззах вилояти – 119 та;
- Навоий вилояти – 110 та.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024