Ўзбекистон | 13:07 / 25.10.2022
2305
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг йирик шаҳарларидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япониянинг All Nippon Airlines (ANA) авиакомпанияси вице-президенти Жуничиро Миягава билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Музокаралар чоғида Япониядан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туризм соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқандда соатига 800 нафар йўловчига ва ҳафтасига 120 тагача ҳаво қатновига хизмат кўрсата оладиган замонавий аэропорт терминали ҳамда янги сайёҳлик маркази очилганига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича Япониянинг йирик шаҳарларидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид