Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккита ҳудуддаги аэропортлар фаолияти тикланиб, Зоминга авиақатновлар йўлга қўйиладиган бўлди
Президентнинг тегишли қарорига асосан Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларидаги парвозлар тикланиб, Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу билан эса Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари туризм салоҳиятини ошириш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади.
Авиақатновлар жадвали йўловчилар учун қулай бўлган темирйўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграцияланади ҳамда бу орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
17:32 / 29.04.2025