Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореядан Тошкент ва Самарқандга янги авиапарвозлар йўлга қўйилиши кутиляпти
Сеул шаҳрида бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов T'way Air авиакомпанияси катта вице-президенти Ким Хюнг Йи билан учрашди.
Мулоқотда икки давлат фуқароларининг ўзаро сайёҳлик ва хизмат сафарларига ортиб бораётган талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Корея ўртасида авиақатновларни ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Корея томонига Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиёт стратегик тармоқларидан бири сифатида қаралиши айтиб ўтилди. Таъкидланганидек, мамлакатда қисқа вақт ичида хорижлик сайёҳлар келиши ва сайёҳлик инфратузилмаси объектлари сони сезиларли даражада ошди.
Икки давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин бўлган Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига T'way Air авиакомпанияси парвозларини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025