Ўзбекистон | 12:23 / 28.10.2022
10879
1 дақиқада ўқилади

Аҳолисининг ўртача ёши энг кичик бўлган ҳудуд маълум қилинди

Аҳолисининг ўртача ёши энг кичик бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача ёши энг кичик бўлган туман ва шаҳарлар орасида Чироқчи тумани биринчи ўринни эгаллади – 25,6 ёш.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан доимий аҳолининг ўртача ёши мос равишда 26 ёш ҳамда 26,1 ёш бўлган Узун тумани ва Ургут тумани жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Бахмал тумани – 26,5 ёш;
  • Қўшрабод тумани – 26,5 ёш;
  • Бойсун тумани – 26,5 ёш;
  • Деҳқонобод тумани – 26,6 ёш;
  • Қамаши тумани – 26,7 ёш;
  • Бандихон тумани – 26,7 ёш;
  • Денов тумани – 26,7 ёш.

Мавзуга оид