Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташаббусли бюджетлаштиришда ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилади
“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
Ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Қарорга кўра:
туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
20:06 / 14.04.2025