Жаҳон | 16:34 / 30.10.2022
33770
6 дақиқада ўқилади

Херсонга келган HIMARS, Бахмут атрофидаги жанглар. Уруш суратлари

Қарама-қаршиликнинг навбатдаги куни РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги базасига дронлар ҳужуми ва Россия ҳукуматининг украин портларидан буғдой олиб чиқилиши хавфсизлигини таъминлаб келаётган «буғдой келишуви»дан чиқиши билан ёдда қолди. РФ мудофаа вазирлиги Буюк Британияни «Шимолий оқим» қувурларига диверсия уюштиришда гумонлади (Лондонда бу айблов ёлғон экани маълум қилинди). Россия телеграм-каналларида Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал Александр Лапиннинг тақдири фаол муҳокама қилинмоқда. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг навбатдаги танқидларидан кейин манбалар Лапин лавозимидан озод этилгани ҳақида ёза бошлади.

Қуйида 29 октябр, урушнинг 248-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар келтирилади.

Херсон атрофидаги фронт чизиғида HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари пайдо бўлди

Hannibal Hanschkу / EPA / Scanpix / LETA

HIMARS — энг муҳим замонавий қуроллардан бири ва Украинадаги урушнинг ҳақиқий рамзи. Ғарбдан айнан шундай ракета тизимлари етказиб берилгани туфайли Украина қуролли кучлари урушда бурилиш ясади: Россия гуруҳларининг фронт ортидаги логистик марказларига самарали зарбалар берилиши оқибатида РФ қуролли кучлари таъминоти бузилди ва Украина армияси Харкив областини қайтариб олди. Шу билан бирга фронтда HIMARS охирги вақтларга қадар «арвоҳ қурол»га айланганди: бундай тизимлар сўнгги бор июл ойи бошида тасвирга туширилган. 29 октябр куни HIMARS яна фотограф объективига тушди — бу сафар айни вақтда ҳарбий ҳаракатларнинг «қайноқ» нуқталаридан бири бўлиб турган Херсон областида.

Hannibal Hanschkу / EPA / Scanpix / LETA

HIMARS советларнинг баравар ўт очиш реактив тизимларидан уч муҳим афзаллиги билан ажралиб туради: биринчидан, унинг учун стандарт ракеталар GPS орқали ўзини ўзи йўналтириш тизимига эга, бу уларнинг «рақиблар»никига қараганда нишонга аниқроқ боришини таъминлайди; иккинчидан, HIMARS нисбатан мобил (ўз жойини тезда ўзгартиради) ва ишончлироқ зирҳланган; учинчидан, алоҳида конструкция туфайли қайта ўқлашга анча кам вақт кетади. 

Hannibal Hanschkу / EPA / Scanpix / LETA

The New York Times газетаси маълумотига кўра, Украина қуролли кучлари Херсон областида ҳам HIMARS’нинг барча устунликларидан фойдаланмоқда — нашр манбалари фронтнинг бу участкасида украинлар артиллерияси аниқ ва кучли зарбалар беришда россияликлардан яхшироқ ҳаракат қилаётганини айтган.

Украинларнинг Донецк областидаги позициялари

Херсон фронтнинг ягона «қайноқ» участкаси эмас: Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофида ҳам  интенсив ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда, бу ҳудудда Россия томонидан «Вагнер» кучлари юриш қилмоқда. Фотода — Украина қуролли кучларининг 53-алоҳида механизациялашган бригадаси гаубицаси рақиб позицияси бўйлаб ўт очмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областининг фронт чизиғидаги қишлоқларидан бирида Виктор исмли украиналик ҳарбийнинг қуроли ва ётоқ жойи
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областидаги фронт чизиғи яқинида украин ҳарбийлари исиниш ва овқат тайёрлашда ишлатиш учун ўтин майдаламоқда
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари қирувчиси Бахмут осмонида ракеталардан қочиш учун манёвр қилмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутда снаряд тушишидан ёниб кетган уй 

AFP фотографи Димитар Дилкофф Бахмутда яшовчи 63 ёшли Людмила Харченконинг квартирасига артиллерия снаряди тушиши оқибатларини тасвирга олди. Фотода — уйда чиққан ёнғинга қарши курашаётган ўт ўчирувчи.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Пенсионерка мўъжиза туфайли омон қолган — бомбардировка вақтида у нон олиб келиш учун квартирани тарк этган эди. Дўкондан қайтган Людмила ўз квартираси ўрнида харобаларни кўрди.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Ёнган мебел ва Людмиланинг яқинлари портрети — булар пенсионернинг квартирасида қолган бор нарса.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Черниҳив областидаги кўнгиллилар

Украинанинг Россия армияси бир неча ой олдин чиқиб кетган регионларида ҳали ҳам босқин оқибатларини бартараф этиш жараёни давом этмоқда. 29 октябр куни кўнгиллилар гуруҳи Черниҳив области Новоселовка қишлоғида йиғилиб, ҳарбий ҳаракатлар чоғида артиллерия зарбаларидан вайрон бўлган уйларни тозалашга киришди.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Чернигив областида кўнгиллилар фаолиятини янги ташкил топган «Бо можемо» ташкилоти мувофиқлаштирмоқда. Бугунги кунда у нафақат жабрланган аҳоли яшаш манзиллари аҳолисини, балки бутун Черниҳив ва Украинанинг бошқа регионларида яшовчиларни ҳам бирлаштирган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Харобаларни тозалаш — «Бо можемо» фаоллари Новоселовка ва Черниҳивнинг бошқа аҳоли яшаш манзиллари учун кўрсатаётган ёрдамнинг бир қисми. Ташкилотнинг асосий вазифаси — бошпанасиз қолган одамларга қишда хавфсиз ва иссиқ яшаш жойлари топиб беришдир.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
«Бо можемо» фаоллари ишдан кейин ҳовлида тузалган стол атрофида тушлик қилишмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид