Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунга ўзгартириш киритилаётганда зарурияти, сабаб ва мақсадини тушунтирувчи муқаддима пайдо бўлади
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
“Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида ўтказилади.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ягона услубиётига қўшимчалар киритилди.
Уларга кўра, қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳаси номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, норматив-ҳуқуқий ҳужжат моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025