Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги корхона ишчиларини ҳақорат қилган ҳиндистонлик шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ҳиндистон фуқароси бўлган шахс Теlegram’даги гуруҳда Қашқадарёдаги ўзи ишлаётган МЧЖ ишчиларини сўкиб, ҳақорат қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Индорама агро” МЧЖ ходимлари вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Теlegram’даги гуруҳда “Rahul” номли фойдаланувчи инглиз тилида корхона ишчи-ходимларини ҳақорат қилганини, бу бир қанча ишчиларнинг эътирозларга сабаб бўлганини билдириб, ушбу шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Telegram мессенжерида хақоратли сўзларни ишлатган шахс Ҳиндистон давлатида туғилган, ҳозирда “Индорама агро” МЧЖда ишловчи ходим К.Р. экани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда итни тириклай куйдирган Хитой фуқаросига чора кўрилганди.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024