Ўзбекистон | 09:28 / 03.11.2022
6961
1 дақиқада ўқилади

Президент мактабларида ўтиладиган дарслар видеоси эълон қилиб бориладиган бўлди

Бу президент мактабларига кириш имтиҳонларига тайёрланаётган ўқувчиларга қўлланма вазифасини бажаради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент таълим муассасалари агентлигининг “Онлайн дарслар” лойиҳаси яқиндан бошлаб йўлга қўйилган. Бунда агентлик тизимидаги мактабларда фаолият юритадиган энг тажрибали ўқитувчилар ўтаётган дарслар ёзиб олиниб, платформага жойланади, дея хабар бермоқда агентлик Kun.uz’га.

Бу видеодарслар орқали президент мактабига ўқишга киришга номзодлар мантиқий фикрлаш, математика дарсларига оид мисол ва масалаларни ечиш усулларини онлайн ўрганишлари ва имтиҳонларга тайёрланишлари мумкин.

Ҳозирча мантиқий фикрлаш ва математика тестларидан тайёрланган видеодарслар эълон қилинган. Уларни ушбу ҳаволалар орқали топиш мумкин.

“Инглиз тили дарсидан тайёрланаётган видеодарслар ҳам тез кунда расмий саҳифалар орқали тақдим этилиши режалаштирилган. “Онлайн дарс” лойиҳаси Президент мактабларидаги муҳитни, методикани бошқа мактабларга ҳам олиб кириш учун олиб борилаётган ишларнинг давоми ҳисобланади”, – дейилади агентлик хабарида.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид