Ўзбекистон | 07:53 / 04.11.2022
6031
1 дақиқада ўқилади

Берлинда «Ўзбекистон – Александр Македонскийдан Кушон империясигача» кўргазмаси ташкил этилади

Берлин қадимий тарих музейи директори, профессор Матиас Вемхофф Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

31 октябрь – 2 ноябрь кунлари Германия федерал ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди. Олий даражадаги кўплаб учрашув ва музокаралар, Ўзбекистон-Германия ва Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигига оид долзарб масалалар муҳокама қилингани ҳозирданоқ ижобий самаралар бермоқда. 

Матиас Вемхоффга кўра, Германия аҳолиси ва европаликларни Ўзбекистон маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида яқин кунларда Берлинда «Ўзбекистон – Александр Македонскийдан Кушон империясигача» номли катта кўргазма ташкил этиш режалаштирилган. 

Кўргазма Жеймс Саймон галереясида 2023 йил апрель – октябрь ойларида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистондаги турли музейлардан олиб келинадиган 270 та археологик экспонат тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид