Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота ўғли билан тунда набирасининг хонасига кирган 16 ёшли ўсмирни калтаклади
Маълум бўлишича, мактаб ўқувчиси ярим кечада ўзи билан «севишиб юрган» қизнинг хонасига яширинча кирганида қизнинг бобоси уни ушлаб олган.
Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га маълумот беришича, 2006 йилда туғилган, Қамаши тумани ХТБ қарашли 22-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Элшод К. шу мактабнинг 8-синфида ўқийдиган вояга етмаган Ч.П. билан ўзаро телефон орқали ишқий муносабатда гаплашиб юрган.
2022 йил 4 ноябр куни 02:35 ларда Элшод К. ёқтирган қизи Ч.П. билан кўришиш учун унинг уйига бориб, дераза орқали унинг ётоқхонасига кирган. Шу пайт вояга етмаган Ч.П.нинг бобоси Панжи Н. уни набирасининг ётоқхонасида ушлаб олган. Шундан сўнг Панжи Н. ўғли Шерзод Н. билан Элшод К.ни уриб тан жароҳати етказишган.
Шу куни соат 04:00 ларда вояга етмаган Элшод К. бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, юзининг кўп сонли тўқималари лат ейиши билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат Қамаши туман ИИБнинг навбатчилик қисмида рўйхатга олиниб, дастлаб терговга қадар текширув ҳаракатлари туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан олиб борилган.
Қайд этилишича, фуқаро Панжи Н. Халқ депутатлари Қамаши туман кенгаши депутати бўлгани сабабли терговга қадар текширув ҳаракатларини давом эттириш учун тўпланган ҳужжатлар Қамаши туман прокуратураси иш юритувига ўтказилган.
Мавзуга оид
09:12 / 02.02.2025
Қашқадарёда оилани яраштиришга борган профилактика инспектори пичоқланди
23:04 / 13.09.2024
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
13:15 / 26.06.2024
Қашқадарёда ЙТҲ содир этиб одам ўлимига сабаб бўлган Lacetti қочиб кетди
15:27 / 13.02.2024