Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 57 гектар ерни ижарага олиб бериш учун 350 млн сўм олган фермер хўжалиги раҳбари ушланди
Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Ғ.С.» фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. «Б.М.» хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б.нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирексияси юрисконсулти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани «Янгиариқ» МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини E-auksion электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қарши туманида фуқаро Н.Х. тумандаги «Кат» МФЙ ҳудудида жойлашган, захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га гўёки кадастр ва солиқ идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 35 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
10:17 / 06.05.2025
Навоийда савдо мажмуасида ёнғин чиқди
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
19:52 / 24.04.2025