Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг шу йил 3 ноябрдаги қарорига асосан Тошкент вилоятидаги 964 та объектнинг қурилиши ва таъмирланиши учун 1 трлн 57 млрд 1 млн сўм маблағ ажратилди. Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, бу пуллар мактаб ва боғчаларнинг таъмирланиши учун ҳам йўналтирилади.
Қайд этилишича, қуйидаги йўналишлар ва шунча объект сони учун маълум қийматдаги сумма ажратилади:
• Ички йўллар бўйича жами 329 та объектдаги қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 397 млрд 400 млн сўм;
• ичимлик ва оқова сув таъминоти бўйича 389 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 532 млрд 500 млн сўм;
• электр-энергия таъминоти бўйича 88 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 25,1 миллиард сўм;
• газ таъминоти бўйича 2 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 300 миллион сўм;
• умумтаълим мактаблари бўйича 5 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 2,4 миллиард сўм;
• мактабгача таълим ташкилоти бўйича 9 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 7,2 миллиард сўм;
• жисмоний тарбия ва спорт бўйича 12 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 4,1 миллиард сўм;
• МФЙ идоралари бўйича 59 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 29,6 миллиард сўм.
Шунингдек, хабарга кўра, бошқа тоифадаги муаммолар бўйича 71 та аниқланган объектларнинг қурилиши ва таъмирланиши учун 58 млрд 600 млн сўм сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил октябр ойининг бошида Тошкент вилоятининг бир нечта шаҳар ҳамда туманларини, қолаверса, Тожикистонни Тошкент шаҳри билан боғловчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобил йўли ёпиб қўйилгани ҳақида хабар эълон қилинганди. Йўлнинг Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи қисмидаги (темирйўл устидан ўтган) кўприк авария ҳолатида экани ва таъмирлашга ёпилгани сабабли аҳоли анчадан бери қийналиб келмоқда.
Шу билан бирга, вилоятнинг Зангиота тумани Назарбек шаҳарчасидаги кўприк қурилиши ҳам чўзилиб келаётгани бир муддат аввал танқид қилинганди. Kun.uz’да эълон қилинган мақоладан сўнг, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жойга бориб, ҳолатни ўрганганди, шу билан қурилиш ҳам жонланди.
Бундан ташқари, 15 октябр санасида Зангиотада янги қурилган боғчанинг деворлари бир йилда қулаб тушгани ҳам маълум қилинганди. Кейинроқ Қурилиш вазирлиги боғча сифатсиз қурилгани ва у ерда болаларнинг қолиши хавфсизлик нуқтайи назаридан нотўғри эканини айтганди. Аммо ҳолат юзасидан қурувчига қандай жазо чораси қўллангани бўйича маълумот йўқ, ҳуқуқ-тартибот органларининг бу борадаги изоҳини кўрмадик.
Тошкент вилоятида биргина боғча эмас, мактабларнинг аҳволи ҳам яхши эмаслиги яна бир мақолада эълон қилинганди. Назарбек шаҳарчасининг Найман маҳалласида 7-сонли мактаб ҳамда унинг филиалида анча йиллар бўлибдики, ҳануз спорт зали ва меҳнат хонаси йўқ. Ўқувчилар бундан қийналиб келмоқда. Ҳолат юзасидан масъуллар кейинги йилги дастурга кўра, мактабни спорт зали билан таъминлаш режаси борлигини айтишганди.
Маълумот учун, 2022 йил июл ойида Бош прокуратура “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси бўйича 61та жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди. Унга кўра, мазкур жиноят ишлари қурилиш соҳасида қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан содир этилган.
Кейинроқ Бош прокуратура бу икки дастур ижросида камчиликка йўл қўйгани учун вилоят ва туман-шаҳарлар ҳокимларининг 107 нафар ўринбосари ва бошқа масъуллар турли даражадаги интизомий жавобгарликка тортилгани ҳақида ҳам хабар берган эди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025