Ўзбекистон | 16:55 / 06.11.2022
10986
1 дақиқада ўқилади

Қарши—Тошкент йўналишидаги рейс ноқулай об-ҳаво сабабли кечиктирилди

Фото: Kun.uz

5 ноябр куни Қаршидан Тошкентга учиши режалаштирилган самолёт парвози ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқа муддатга қолдирилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Қайд этилишича, Қарши халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, 5 ноябрь кунги HY070 Қарши–Тошкент йўналишидаги қатнов 6 ноябрь соат 05:30 га мажбурий кўчирилган.

Қатнов экипажи соат 05:30 қадар об-ҳаво яхшиланишини кутган ва экипажнинг иш вақти тугагани маълум бўлган. Ҳаво кемаси сардори қатновни соат 12:00 га кўчиришга қарор қилган.

6 ноябр куни Қарши–Тошкент йўналишидаги HY-070 рейси белгиланган манзилга етиб борган.

«Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид