Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Евроиттифоққа экспортни кўпайтиришда Вентспилс портидан фойдаланмоқчи
Ўзбекистон Инвестициялар вазирлигида Вентспилс эркин порти (Латвия) ва унга туташ эркин иқтисодий зона делегацияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзаро савдо ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратишни назарда тутган ҳолда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Порт терминали ва бошқа объектларни ижарага олиш, эркин иқтисодий зонада юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва GSP+ преференциялар бош тизими доирасида ўзбек экспортёрларига бериладиган имтиёзлардан фойдаланиб, Европа Иттифоқи мамлакатларига товарлар экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Порт ва ЭИЗдан фойдаланиш Ўзбекистон ташқи савдо юкларини Скандинавия давлатлари, Бразилия, АҚШ ва Канадага транзит қилиш билан бир қаторда сақлаш ҳамда чакана савдо тизимларига тарқатиш имкониятларини сезиларли даражада ошириши ҳам қайд этилди.
Вентспилс эркин порти Европа даражасида муҳим аҳамиятга эга бўлган саноат маркази ҳисобланиб, порт хизматларини амалга оширади. У Болтиқ денгизи шарқий қирғоғида жойлашган ва музламайдиган портлар тоифасига киради. Юк айланмаси бўйича у Латвияда иккинчи ўринда туради. 2021 йилда порт умумий юк айланмаси 11,1 миллион тоннани ташкил этди.
Мавзуга оид
20:23 / 29.04.2025
Бандар-Аббос портидаги портлаш: қурбонлар сони ортмоқда
08:05 / 28.04.2025
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
08:10 / 15.01.2025
Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
15:52 / 30.12.2024