Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AҚШ ва Россия Украинада ядро қуролидан фойдаланиш хавфини камайтиришни муҳокама қилди
AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан норасмий суҳбатларда Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ядровий қуролдан фойдаланиш хавфини камайтиришни муҳокама қилгани тўғрисида хабар берди.
«Биз Россия билан ядро қуролидан фойдаланиш хавфини камайтириш, шунингдек, ундан эҳтимолий фойдаланиш оқибатларини Москвага етказишга қаратилган юқори даражадаги алоқаларни ўрнатиш имконига эга бўлдик. Биз ушбу алоқалар қайси каналлар орқали амалга оширилганини ошкор қилолмаймиз, бу уларни ҳимоя қилиш учун керак», деди Салливан.
Aввалроқ Салливаннинг Патрушев ва Ушаков билан алоқалари ҳақида The Wall Street Journal хабар берган эди.
Бундан олдин НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркиянинг NTV телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш хавфи пастлиги ҳақида айтиб ўтганди.
Бироқ, Москванинг бундай ҳаракатининг оқибатлари «катта бўлади», шунинг учун Шимолий Атлантика альянси буни жуда жиддий қабул қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Россия «масъулиятсиз ва ўйламасдан» ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлаб ўтди Йенс Столтентерг.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025