Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим папаси Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлиги маълум қилинди
Рим папаси Франциск Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишга тайёр. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Италиянинг La Stampa газетаси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Ватикан ўз ҳудудини тегишли музокараларни ўтказиш учун нейтрал жой сифатида таклиф қиляпти.
Бундай ташаббусга тайёрлик Франция президенти Эммануэл Макроннинг 24 октябр куни Ватиканда Франциск билан учрашувидан сўнг маълум қилинди.
Аввалроқ Рим католик черкови раҳбари папа Франциск Украина ва Россия ўртасидаги урушни тўхтатиш учун Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи экани хабар қилинганди.
Католиклар раҳбари Москвага борганидан кейингина Киевга бориши мумкинлигини айтганди.
«Ҳозирча Киевга бормайман. Аввал Москвага боришим, Путин билан учрашишим керак. Лекин мен руҳонийман, қўлимдан нима келади? Қўлимдан келганини қиляпман», - деган Рим папаси.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025