Ўзбекистон | 21:18 / 08.11.2022
11056
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Петербург губернаторини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Санкт-Петербург билан ҳамкорлик салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун замонавий савдо-тижорат ва логистика инфратузилмасини яратиш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, уй-жой коммунал хўжалик ва шаҳарсозлик соҳаларида шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувларнинг давом эттирилиши қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид