Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси навбатдаги кузги йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади
Ўзбекистон адлия вазири Руслан Давлетов ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов бошчилигидаги делегация Вашингтонда халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари, Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия (USCIRF) раҳбарияти, Глобал жалб қилиш институти (IGE) ва Хельсинки комиссияси экспертлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ўзбекистон делегациясининг АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссияси (Хельсинки комиссияси) вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш муҳокама қилинди.
Америка вакиллари Ўзбекистон томонидан сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш соҳасида Хельсинки келишувлари амалга оширилишини таъминлашда эришилган салмоқли ютуқлар ва ижобий натижаларни алоҳида таъкидлади. ЕХҲТ масъулияти доирасидаги минтақавий хавфсизлик мавзусига тўхталар экан, экспертлар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солишдаги ролини юқори баҳолади.
ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг навбатдаги кузги йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:20 / 08.04.2025
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти
09:21 / 18.01.2025
ЕХҲТ Беларусдаги сайловларни кузатишдан бош тортди
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024