Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнес олий мактабида IT-Business бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилади
Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов бошчилигидаги делегация вакиллари ушбу мамлакатдаги етакчи таълим муассасаси ҳисобланган Аджу университетида учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Университет вице-президенти, Тошкент шаҳридаги Аджу университети лойиҳаси раҳбари Жонг Хон Сун ҳамда Халқаро магистратура таълим дастури раҳбари Бёнг Юн Чанг билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Тошкент шаҳридаги Аджу университети фаолиятини изчил йўлга қўйиш, ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва бошқа қатор истиқболли масалаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “икки диплом” (duаl degree) асосида IT-Business магистратура таълим шакли бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, таълим фаолиятини Кореянинг Аджу университети ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Делегация аъзолари Аджу университети кампусида талабалар сифатли таълим олиши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув аудиториялари, кутубхона, архитектура факультетининг дизайн студиялари, роботехника ҳамда ўқув лабораториялар фаолияти ўрганилди.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025