«Ислоҳот қилган давлатлар инқирозга чидамлироқ эканликларини исботлади» – Анна Бьерде
Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде II Ўзбекистон иқтисодий форумининг аҳамияти, Марказий Осиё бўйича кутилмалар ва Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шарлотта Кан: Ассалому алайкум, Самарқандда бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон иқтисодий форумига хуш келибсиз. Бу ерда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерде ҳам иштирок этаётганидан хурсандман. Бизга қўшилганингиз учун раҳмат.
Анна Бьерде: Таклиф қилганингиз учун раҳмат.
Шарлотта Кан: Хўш, биринчи навбатда, минтақа ҳақида қандай фикрдасиз?
Анна Бьерде: Саволингиз учун раҳмат. Дарҳақиқат, бир неча ҳафта олдин минтақа бўйича иқтисодий ҳисоботимизни эълон қилдик. Бу апрель ойида эълон қилинган охирги ҳисоботимиздаги кутилмаларимиздан ҳам яхшироқ тасвирларни кўрсатмоқда. Минтақа инқироздан кейин яна бир инқирозни қандай енгиб ўтгани жуда ажойиб.
Айни пайтда ҳам биз минтақада салбий ўсиш суръатлари бўлишини кутмоқдамиз, аммо апрель ойидаги кутилмаларимиздан анча паст даражада. Бунга туртки бўлаётган нарса эса, минтақадаги бир қанча мамлакатларнинг хомашё нархининг ошишидан фойда кўраётгани ва энергия экспортчиси эканлигидир.
Албатта, баъзи бошқа давлатлар энергия импортчилари бўлиб, улар қийинчиликларга дуч келишмоқда. Аммо, умуман олганда, минтақадан кучли экспортни кўриб турибмиз. Товар нархининг ошиши ёрдам бермоқда.
Бироқ, шуни таъкидламоқчиманки, бу айниқса Ўзбекистон учун мос келади, ислоҳот қилган давлатлар инқирозга нисбатан чидамлироқ эканликларини исботлади.
Ўзбекистонда ўсиш суръатлари нафақат Марказий Осиёда, балки Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида ҳам энг юқори кўрсаткичга эга эканлигини кўриб турибмиз.

Шарлотта Кан: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар суръати сизни қониқтирдими?
Анна Бьерде: Буни аввал ҳам айтиб ўтган эдим, менимча, бу мамлакатда сўнгги бир неча йил ичида амалга оширилган ислоҳотлар кўлами, қисқа муддатда бошқа давлатларда қилинган ислоҳотлардан сезиларли миқдорда ошиб кетади. Демак, Ўзбекистон қисқа вақт ичида кўплаб ислоҳотларни амалга ошириши билан ажралиб туради.
Айтиб ўтганимдек, бу ислоҳотлардан келиб чиқадиган мустаҳкамлик жуда ва жуда муҳим. Ҳали борадиган йўлларимиз бор. Ҳукумат билан ҳамкорликни давом эттириш ва бу ислоҳотларда, айниқса, инсон ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, шунингдек, аҳолининг турмуш шароити ҳамда ижтимоий таъминотни яхшилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда хусусий сектор ролини кучайтириш бўйича иш олиб боришни жуда хоҳлаймиз.
Булар бизнинг янги мамлакат билан ҳамкорлигимиз доирасидаги асосий учта йўналишдир. Нафақат бу, Шарлотта, ўзаро фаолият йўналишлари кесишган барча нуқталар.
Биз гендер тенгсизлигини камайтириш ва амалда йўқ қилиш учун мамлакат фуқаролари билан кўпроқ шуғулланишга эътибор қаратмоқчимиз.
Шарлотта Кан: Охиргиси, мамлакатда II иқтисодий форум ўтказилар экан, минтақа бўйлаб очиқ мулоқот учун ушбу платформанинг аҳамияти ҳақида қандай фикрдасиз?
Анна Бьерде: Ўзбекистон ҳукуматини иккинчи форум ўтказгани учун чин дилдан мақтайман. Бу жуда кўп одамларнинг эътиборини тортди. Очиқ пленумлар ҳам, ён тадбирлар ҳам, йўлакларда бўлиб ўтадиган суҳбатлар ҳам, буларнинг ҳаммаси жуда ажойиб. Нега? Чунки биз янги ғоялар ва концепцияларни жорий этиш бўйича тажриба алмашмоқдамиз. Бу келажакдаги муҳим бўлган нарсалар ҳақида маълумот беришнинг энг яхши усули.
Ўзбекистон эса ўз ҳикоясини айта олади, шу билан тенг даражада бошқалардан ҳам ўрганиши мумкин. Жаҳон банки сифатида йиғилиш ва фикр алмашиш дақиқаларини яхши кўрамиз, чунки бу бизга глобал институт сифатида мамлакатларни ўзаро боғлаш, бир-биридан ўрганиш ва уларга кўпроқ жавоб берадиган ташкилот бўлишимизга ёрдам беради.
Шарлотта Кан: Катта раҳмат.
Анна Бьерде: Раҳмат.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Мавзуга оид

18:12 / 07.03.2025
Мигрантларнинг пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик 17 фоизгача ошиши мумкин – Жаҳон банки

14:58 / 20.02.2025
Жаҳон банки 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишда давом этишини прогноз қилмоқда

17:16 / 28.01.2025
Жаҳон банки «Қамбарота-1» ГЭСи учун ҳозирча 18,6 млн доллар ажратди

09:28 / 23.01.2025