Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қаҳвани асосан Италия ва Бразилиядан сотиб оляпти
Ўзбекистонга энг кўп қаҳва Италиядан импорт қилинмоқда.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 340 тонна қаҳва импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қаҳва импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган қаҳванинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар орасида Италия етакчилик қилмоқда – 88,4 тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Бразилия – 50,4 тонна;
- Россия – 51,6 тонна;
- Германия – 29,6 тонна;
- Польша – 29,1 тонна;
- Туркия – 13,9 тонна.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025