Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида 8 та ҳужжат имзоланди
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда АКТ, қурилиш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 200 га яқин йирик венгер ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.
Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Венгрия вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида Г2Б ва Б2Б учрашувлари ташкил қилинди. Уларда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.
Тадбир якунида 8 та ҳужжат имзоланди, жумладан, автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-техника ва балиқчилик соҳасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025