Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Малайзияга музлатиб қуритилган қовун ва анжир етказиб беришни бошлади
Жорий йил ноябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида 10 минг қадоқдан ортиқ музлатиб қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия бозорларига илк бор экспорт қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Шу йил август ойида Малайзияда ўзбек маҳсулотлари шоуруми очилиш маросими чоғида бу ҳақдаги келишувга эришилган эди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида рўйхатдан ўтган МЧЖ ва Малайзиянинг Izdihar Souk Sdn Bhd ўртасида имзоланган шартномада мамлакатда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ушбу давлатга етказиб бериш кўзда тутилган.
Бренд остида музлатиб қуритилган қовун, анжир, ўрик ва жами етти хил турдаги маҳсулотлар Малайзия бозорларига экспорт қилинди.
Izdihar Souk Sdn Bhd компанияси тижорат ишлари бўйича директори Реймонд Чонг ўзбек маҳсулотлари Малайзия йирик савдо тармоқларида, мамлакатнинг Lazada ва Shopee оммабоп электрон савдо платформалари орқали ҳам сотилишини билдирди. Маҳсулотлар кейинги туркумини 2023 йил январь ойида етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
18:02 / 16.05.2025
Ҳиди пайкални тутган қовунлар: Тошлоқда қовун пишди
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025