Ўзбекистон | 08:28 / 14.11.2022
104284
1 дақиқада ўқилади

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди. Бу ҳақда собиқ гуруҳ хонандаларидан бири Шоҳруҳ Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Октябр ойи бошларида Шоҳруҳ Instagram’даги саҳифасига дўстлари Зоҳид ҳамда Жасурнинг дардига шифо тилаб пост жойлаганди.

Пост остидаги изоҳларда гуруҳ мухлислари Жасур Рафиқовнинг анчадан бери саратон билан курашаётгани ҳақида ёзиб қолдирган.

Гуруҳ хонандаларидан яна бири Зоҳид Рисқиев сентябр ойи охирларида Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо маркази яқинида ЙТҲга учради. 

Айни пайтда у жонлантириш бўлимида. Сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Унга барча тегишли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳи 2019 йилда тарқалиб кетган эди.

Мавзуга оид