Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара бўйича битимларни ратификация қилди
Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги шартномани ва Андижон сув омбори тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш тўғрисидаги шартномани ва Андижон (Кампиробод) сув омбори сув ресурсларини Ўзбекистон билан ҳамкорликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини уч ўқишда қабул қилди.
Йиғилишда Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этди. Қонун лойиҳаларини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўқиб эшиттирди.
Аввалроқ, Ташиев келишув натижаларига кўра, Андижон сув омбори остида Қирғизистонга 19 минг гектардан ортиқ, Ўзбекистонга эса 4485 гектар ер қолишини айтган эди. Шартнома лойиҳасига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона ташкил этади. Унда ҳар томондан 12 киши қатнашади.
Қирғизистон қуйидаги ер участкаларини олади:
- Ғовасой майдони 12872 гектар (га);
- Кўксерек қишлоғи, 105 га;
- Олабуқа тумани, Боястон қишлоғи, 212 га;
- Ўнгартоғ (Ўнгартепа) тоғи, 35 га;
- Олабуқа тумани, Қора-Белес қишлоғи, 25 га;
- Қорасув тумани, Оқтош қишлоғи, 100 га;
- Шаҳрихонсой каналининг бир қисми, 19,5 га;
- Сузоқ тумани, 500 га;
- Ўзган тумани, 500 га.
Аввалроқ, Садир Жапаров Ўзбекистон билан «чегара муаммоларига абадий чек қўйиш» режалаштирилганини айтганди: «Ўз кўзи билан ҳамма нарсани кўрган халқ бизни олқишлайди, деб ўйлайман».
14 ноябр куни мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси томонидан ратификация қилинди.
Қонун лойиҳалари муҳокамаси Қирғизистонда норозиликларга сабаб бўлди, 26 киши оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинди. Улар орасида собиқ депутат Орозайим Нарматова ва Москвада ҳибсга олинган фаол Илгиз Шаменов ҳам бор. Ҳуқуқ ҳимоячилари расмийлардан ҳибсга олинганларни озод этишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024