Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Геодезияга оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий этилади
“Геодезия ва картография фаолиятига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низом геодезия ва картография фаолиятига оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Геодезия ва картография фаолияти давомида қонунчилик бузилиш хавф даражаси таҳлили қуйидагилар асосида амалга оширилади:
- “Лицензия” ахборот тизими маълумотлари;
- геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан шакллантирилган ҳисоботлар, картографик материаллар (маълумотлар);
- агентлик ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларидаги маълумотлар;
- доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларидан фойдаланаётган субъектлар маълумотлари;
- метрологик текширувдан ўтказилган ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар;
- ягона миллий меҳнат тизимида геодезия ва картография фаолияти субъектларида ишловчи ходимлар маълумотлари;
- солиқ тизими базаларидан геодезия ва картография фаолияти субъектлари ҳамда улар геодезия ва картография фаолияти йўналишида амалга оширилган лойиҳалари (шартнома рақами, номлари) тўғрисидаги маълумотлар;
- ўтказилган текширувлар ҳамда профилактика тадбирлари натижаси материалларидаги маълумотлар;
- юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
- оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъекти одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Хавф даражаси таҳлили жараёнида геодезия ва картография фаолияти субъектларидан ҳужжатларни ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида тақдим этилиши белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Хавф даражаси таҳлили ҳар бир субъект бўйича агентлик томонидан бир йилда камида бир маротаба хавфни таҳлил этиш тизими орқали амалга оширилади.
Хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш дастурий маҳсулотни қўллаш орқали амалга оширилади.
Хавф даражасини баҳолаш хавф мезонлари асосида аниқланади ва хавф даражасини баҳолаш натижалари юқоридан камайиш тартибида, қуйидаги баллар йиғиндиси кўринишида тоифаланади: 80 балл ва ундан юқори баллар – хавфи юқори; 50 баллдан 80 баллгача – хавфи ўрта; 1 баллдан 50 баллгача – хавфи паст.
Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан қатъи назар барча субъектларда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлари ўтказилади.
Мавзуга оид
08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
13:30 / 24.03.2025
100 мингга яқинлашган маъмурий қамоқ, 5 баробар ошган депортация — Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар статистикаси
12:35 / 20.03.2025
Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади
14:43 / 01.03.2025