Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуруқ мевалар экспорти ҳажмини оширмоқчи
Ўзбекистон элчихонасида республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ошириш ҳамда маҳаллий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Уммоннинг Azhar компанияси раҳбари Солиҳ ал-Зажжалий билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Суҳбат давомида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ва хорижга экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, қуритилган мевалар сифати ва бу йўналишда фаолият олиб бораётган корхоналар ҳақида маълумот берилди. Солиҳ ал-Зажжалий айтишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда мева-сабзавотларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича катта тажриба тўпланган ва бу маҳсулотларни экспорт қилиш учун етарлича салоҳият мавжуд. Улар ўз сифати ва таъми жиҳатидан араб бозорлари эътиборини тортмоқда.
Солиҳ ал-Зажжалий Azhar компаниясининг «соғлом овқатланиш» дастури доирасида келгусида Уммон ва Яқин Шарқ минтақаси давлатларига ўрик, узум, шафтоли, олхўри, анжир ва бошқа қуритилган меваларни экспорт қилиш истагини билдирар экан, бу маҳсулотлар тайёрланиш жараёнларини кўздан кечириш ва экспортчи компаниялар таклифларини ўрганиш мақсадида жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
12:52 / 03.04.2025
Oman Air Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
13:41 / 28.03.2025
Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
11:46 / 25.03.2025