Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда яҳудийларнинг Ал-Халил шаҳрида фаластинликларга ҳужуми қораланди
БМТнинг Яқин шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тор Веннесланд 19 ноябр куни Ўрдун дарёсининг оккупация қилинган ғарбий соҳилидаги Ал-Халил шаҳрида радикал кайфиятдаги Исроил кўчкиндиларининг фаластинликларга ҳужумини қоралади.
Фото: БМТ
Веннесланд бундай хатти-ҳаракатлар шундоқ ҳам таранг вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини таъкидлади.
БМТ координаторининг сўзларига кўра, ҳар бир инсон экстремизмга қарши чоралар кўришга, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан овозини кўтаришга мажбур.
19 ноябр куни Исроилнинг «Оцма Йегудит» («Яҳудийлар кучи») ултраўнг партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир бошчилик яҳудий кўчкиндилари Ал-Халил шаҳрида истиқомат қилиб келаётган фаластинликларга ҳужум уюштирган.
Экстремистлар фаластинликларнинг автомобиллари савдо дўконларига зиён етказишган.
Мавзуга оид
23:20 / 25.05.2025
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
17:55 / 21.05.2025