Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тузилди
"Болалар дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади: Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси; Болалар дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзолари фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатлари бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМ 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархи 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.
2023 йил 1 январдан:
- маҳаллий бюджетлар даромадлари прогноздан ошириб бажарилган қисми 10 фоизи ҳар чоракда жамғармага йўналтирилади;
- давлат органлари ва ташкилотлари ўз ходимлари фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархи 50 фоизигача, аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМ 1 бараваридан (300 минг сўмдан) ошмаган қисми иш берувчилар томонидан компенсация қилиб берилиши мумкин.
Болалар дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
09:15 / 07.04.2025