Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тўқаевни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади
21 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга қўнғироқ қилиб, Қозоғистон президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва ундаги ишончли ғалаба билан табриклади.
Сўзлашувда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.
«Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025