Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа инвестиция банки Марказий Осиёда 1 млрд еврога яқин лойиҳаларни тасдиқлади
Европа инвестиция банки вице-президенти Тереза Червинская «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: «Глобал дарвоза» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё».
– Бугунги анжуманда Европа Иттифоқи давлат банки ҳисобланган Европа инвестиция банки иштироки катта аҳамиятга эга, – деди Европа инвестиция банки вице-президенти Тереза Червинская. – ЕИ банки Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз билан иқтисодий, ижтимоий ва экологик мақсадларига эришиш устида ишламоқда.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи банки Марказий Осиё минтақасида 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиёда Европа инвестиция банки Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказий Осиё минтақасида Европа инвестиция банки 1 миллиард еврога яқин тасдиқланган лойиҳалар ва аллақачон имзоланган 863 миллион евролик кредитлар билан диверсификацияланган ва тез ўсиб бораётган портфелни ишлаб чиқди.
«Бизнинг маблағимиз сув, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги устувор лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бизнинг операцияларимиз иқлим ўзгариши ва рақамли лойиҳаларга эътибор қаратган ҳолда кичик бизнес молиялаштирилиши имкониятларини яхшилайди, COVID-19 пандемияси таъсирини енгишга ёрдам беради», деди Тереза Червинская.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
15:03 / 01.05.2025
Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди
21:41 / 25.04.2025