Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида давлатлараро ихтисослашув тўғрисидаги битимга қўшилади
Президентнинг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари уруғликларини, мева-резавор ва узум кўчатларини етиштириш ҳамда етказиб бериш бўйича давлатлараро ихтисослашув тўғрисида битимга қўшилади.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон мазкур халқаро шартномага қўшилгани ҳамда уни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Арипов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025