Жаҳон | 08:04 / 24.11.2022
5561
2 дақиқада ўқилади

AI: Россия ҳукумати ОАВни намойишларни ёритгани учун таъқиб қилмоқда

Россия ҳукумати урушга қарши норозилик намойишларини тўхтатишга ва жамоатчиликнинг улар ҳақида билишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда, дейди Amesty International.

Фото: EPA-EFE/MAXIM SHIPENKOV

Amnesty International (AI) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия расмийларининг Украинадаги урушга қарши чиққан бу мамлакатдаги мустақил оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик фаолларига нисбатан репрессияларини қоралади.

«Биз Россия ҳукумати ҳар қандай норозилик намойишини тўхтатиш учун ҳамма ишни, қанчалик тинч йўл билан бўлмасин, бунинг учун қаттиқ жазолаётганини кўриб турибмиз – улар бундай норозилик намойишларининг оммавий бўлиб қолишига умуман йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда», — дейилади "Сени барибир қўлга олишади" ташкилоти томонидан 24 ноябрь, пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботда. 

Полиция томонидан норозилик намойишлари чоғида журналистлар ва мустақил кузатувчиларга нисбатан қўлланилган зўравонликдан ташқари, ҳуқуқий чекловлар ҳам мавжуд, жумладан, ҳисоботда қайд этилганидек, «Россия армиясини обрўсизлантириш» учун 15 йилгача қамоқ жазосини назарда тутувчи қонун бор.

Июнь ойида Россияда Россия Бош прокуратурасига Россия расмийлари «фейк» деб ҳисоблаган, Россия қуролли кучларини «обрўсизлантирган» ва «санкция қўллашга чақирган» маълумотларни тарқатган оммавий ахборот воситаларини суддан ташқари ёпиш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилинган эди. Мазкур қонунга кўра, такроран «бузилиш» содир этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

«Тинч намойишчилар, мухбирлар ва кузатувчиларни таъқиб қилишнинг тушунарсиз амалиёти зудлик билан тўхтатилиши керак. Сўз эркинлигини чекловчи Россия қонунчилигининг репрессив қоидалари олиб ташланиши керак», - деб талаб қилди Amnesty International Россия расмийларидан.

Мавзуга оид