Мева ва сабзавотлар экспортида етакчи ҳудудлар маълум қилинди
Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти биринчи ўринни эгаллаб турибди – 261,1 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 184,7 минг тонна ҳамда 162,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Сурхондарё вилояти – 134,7 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 132,3 минг тонна;
- Наманган вилояти – 123 минг тонна;
- Андижон вилояти – 98,2 минг тонна;
- Тошкент шаҳри – 81 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 69,4 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 63,5 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 43,1 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 41,1 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 21,3 минг тонна;
- Навоий вилояти – 9,8 минг тонна.
Мавзуга оид

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

16:07 / 18.04.2025