Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қурол билан содир этилган жиноятлар сони кескин ошди
Россиянинг чегарадош вилоятларида йил бошидан буён қурол ва портловчи моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар бир неча баробар кўпайган.
Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятлар сони йил давомида сезиларли даражада ошди. Энг катта ўсиш Курск ва Белгород вилоятларида қайд этилди – мос равишда 675 ва 213 фоизга, деб ёзади РБК 23 ноябрь, чоршанба куни ИИВ статистикасига таяниб.
Чегара ҳудудлардан ташқари, бундай жиноятлар сони Москвада икки баравар, Псков вилоятида эса бир яримга ошди. Умуман, мамлакатда жорий йилнинг ўн ойида қурол қўллаш билан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоизга ошган – 5 мингтагача.
Портловчи моддалар ва портлатиш мосламаларини қўллаш орқали содир этилган жиноятлар сони (283 та) охирги олти йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди. Шу билан бирга, ноқонуний қурол савдоси билан боғлиқ аниқланган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 7,3 фоизга камайди (19,2 минг ҳолат), деб ёзади РБК.
Умуман, мамлакатда жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга (1677,1 минг) камроқ жиноят қайд этилган. Рўйхатга олинган жиноятларнинг ўсиши Россия Федерациясининг - 29 та субъектида, камайиши - 56 та минтақада кузатилган.
Уюшган гуруҳлар ёки жиноий жамоалар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони сезиларли даражада ошди – 21,5 фоизга (23,5 минг). Экстремистик жиноятлар сони ҳам 36 фоизга ошиб, 1247 тага етди.
Ўн ой давомида экстремистик фаолиятга чақириш билан боғлиқ 440 та жиноят (Жиноят кодексининг 280-моддаси) қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025