Ўзбекистон | 09:44 / 25.11.2022
11919
1 дақиқада ўқилади

Оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та «Ҳудуд методикаси» ишлаб чиқилади

2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) “Ҳудуд методикаси”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда

Бунда, мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

  • оммавий тартибсизликлар олдини олиш ва бартараф этиш методикасини ишлаб чиқиш;
  • ушбу методикага асосланган ҳолда, минтақалар криминоген вазияти (норозиликлар иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликлар ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектлар тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолияти самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) ва хулосалар (хулоса, прогноз, таклифлар)ни акс эттирган ҳолда 14 та “ҳудуд методикаси”ни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш назарда тутилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид