Ўзбекистон | 16:48 / 26.11.2022
12977
1 дақиқада ўқилади

Вячеслав Володин Ўзбекистонга келади

Фото: duma.gov.ru

Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат думаси раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.

2022 йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация мамлакатга ташриф буюради.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси хабарига кўра, мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мулоқотлар чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режаларни муҳокама қилиши айтилган.

Шунингдек, икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид