Ўзбекистон | 07:21 / 30.11.2022
7433
1 дақиқада ўқилади

Володин Ўзбекистон ва Россия уч соҳада алоқаларни кучайтириши зарурлигини билдирди

Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашув ўтказди.

Фото: Dunyo

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларида истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, таълим ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин парламентлар имкониятлари доирасида иккала давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, бугунги кунда Ўзбекистон Россиянинг муҳим иқтисодий шериги экани, мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси ўсаётгани ва бундан келиб чиққан ҳолда транспорт, саноат, туризм ва бошқа соҳаларда алоқаларни кучайтириш заруратига урғу берди.

Учрашув давомида халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид