Спорт | 22:27 / 02.12.2022
24123
3 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022. Жанубий Корея 90+1-дақиқадаги гол эвазига Португалияни мағлуб этиб 1/8 финалга чиқди, Уругвай турнир билан хайрлашди

ЖЧ-2022 H гуруҳи 3-тури доирасидаги икки учрашув билан плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.

1/8 финалга муддатдан аввал йўлланма олган Португалия миллий жамоаси Жанубий Кореяга қарши учрашувда Рикарду Ортанинг голи эвазига ҳисобни очганига қарамай, Ким Ен Гвон ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 90+1-дақиқасида эса Сон Ҳён Миннинг узатмасидан кейин Хван Хи Чхан корейсларни нимчоракфиналга олиб чиқадиган гол муаллифига айланди – 2:1.

Уругвай эса Гана билан учрашувда де Арраскаэтанинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, тўплар нисбатига кўра 3-ўринда қолди.

Шу тариқа, Португалия 6 очко билан 1-ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олган бўлса, Жанубий Корея 4 очко ва киритган голлар нисбатига кўра Уругвайдан яхши натижа қайд этгани учун 2-ўрин билан 1/8 финалга чиқди. Уругвай эса 4 очко билан аламли тарзда турнир билан хайрлашди. 

Жанубий Корея плей-оффда G гуруҳи ғолибига (катта эҳтимол Бразилия) қарши тўп сурса, Португалия G гуруҳида 2-ўрин эгасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2022. H гуруҳи. 3-тур
Гана – Уругвай 0:2

Голлар: 0:1 – 26 де Арраскаэта, 0:2 – 32 де Арраскаэта.
Ноаниқ пенальти: А.Айю, 21 (Г).
Гана – Ати-Зижи, Сейду, Амарти, Салису, Баба, Парти, Абдул-Самад (Кьере, 72), Қуддус, Айю (Букари, 46), Айю (Сулемана, 46), Уильямс (Семеньо, 72).
Уругвай – Рочет, Варела, Коатес, Хименес, Оливера, Пельистри (де ла Крус, 66), де Арраскаэта (Каноббио, 80), Бентанкур (Весино, 34), Вальверде, Суарес (Кавани, 66), Нуньес (Макси Гомес, 80).
Огоҳлантиришлар: Нуньес (19), Суарес (60).
 
Жанубий Корея – Португалия 2:1
Голлар: 0:1 – 5 Рикарду Орта, 1:1 – 27 Ким Ен Гвон, 2:1 – 90+1 Хван Хи Чхан
Южная Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон (Сон Чжун Хо, 81), Квон Ген Вон, Ким Чжин Су, Чжон У Ен, Хван Ин Бом, Ли Кан Ин (Хван Ий Чжо, 81), Ли Чжэ Сон (Хван Хи Чхан, 66), Сон Ҳён Мин, Чжо Гю Сон.
Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Антониу Силва, Жоау Канселу, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 65), Витинья (Бернарду Силва, 81), Матеуш Нунеш (Пальинья, 65), Жоау Мариу (Вильям Карвалью, 82), Роналду (Андре Силва, 65), Рикарду Орта.
Огоҳлантиришлар: Ли Кан Ин (36).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид