Жаҳон | 16:53 / 03.12.2022
24951
5 дақиқада ўқилади

Қамалда қолган Бахмут, фронтга борган Собянин. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 282-кунидан асосий маълумотлар

  • Германия Украинага яна 7 та «Gepard» зенит қурилмаларини юборади ва улар учун снарядлар ҳам топишга ҳаракат қилади.
  • Украина хавфсизлик хизмати Москва патриархиясининг Украина проваслав черковига қарашли бўлган мамлакатнинг учта областида жойлашган монастир ва ибодатхоналарида «контрразведка текширувлари» ўтказилишини эълон қилди.
  • Путин ва Шолц телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилишди. Шолц россияликларнинг фуқаролик инфратузилмаларига авиазарбаларини қоралаган ҳамда Германия Украинанинг мудофаа қобилиятини кучайтириш учун ёрдам кўрсатишда давом этишини билдирган. Путин Вашингтон Украина ҳудудлари аннексиясини тан олган тақдирда музокаралар столига ўтиришини айтган.
  • «Дожд» телеканали телебошловчи Алексей Коростелевни ишдан бўшатди. Журналист жонли эфир вақтида томошабинларни сафарбарлик вақтидаги қонунбузилишлари ҳақида ёзишга чақирган ва телеканал фронтдаги россиялик ҳарбийларга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтган. Кейинроқ у эфир вақти янглишиб кетганини маълум қилди.
  • Приморье ўлкасидаги ўқув парвози вақтида россияликларнинг МиГ-31 қирувчиси қулади, экипаж катапульта бўлишга улгурган, бу ҳодиса қуруқликда вайронгарчиликларга олиб келмаган. Россия мудофаа вазирлиги аварияга техник носозлик сабаб бўлганини айтди. Бу уруш бошидан буён техник носозлик туфайли қулаган тўққизинчи қирувчи самолётдир.
  • Россиялик губернаторлар янги йил корпоративларидан воз кечишмоқда, улар бунинг учун мўлжалланган маблағларни сафарбар қилинган аскарлар учун ўтказиб беришни исташмоқда.

Қуйида 2 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Чугуйив ўққа тутилиши оқибатлари 

Харкив области Чугуйив шаҳрида ракета тушган уйнинг кўриниши. Украина қуролли кучлари март ойидаёқ озод этган шаҳар атрофида бутун баҳор давомида ва ёзда жанглар давом этди, шаҳар мунтазам равишда россияликлар томонидан ўққа тутилди
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги украиналик қутқарувчилар

Украиналик қутқарувчилар Россия қўшини қамал қилаётган Бахмут аҳолисига тарқатиш учун гуманитар ёрдам олмоқда
Diego Herrera Carcedo / An​adolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутдаги қутқарувчилар шаҳар аҳолисига олиб бориш учун цистернага сув тўлдирмоқда. Урушга қадар 70 мингдан ортиқ киши яшаган Бахмутда электр ва ичимлик суви йўқ, кўплаб уйлар артиллерия зарбаларидан вайрон бўлган.
Diego Herrera Carcedo / An​adolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қутқарувчи ва Бахмутда уйи иситиш учун фойдаланилган гулхандан ёниб кетган киши. «Вагнер» гуруҳи бир неча ойдан буён шаҳарга ҳужум қилмоқда, шаҳарда бир неча юз кишигина қолган.
Diego Herrera Carcedo / An​adolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбассдаги ҳарбий шифокорлар

Украиналик ҳарбий шифокорлар Бахмутдаги дала ҳоспиталида ярадор аскарга ёрдам кўрсатишмоқда. Шаҳарда бўлиб турган ғарблик журналистларга кўра, «Вагнер» гуруҳининг навбатдаги ҳужумлари Украина қуролли кучлари йўқотишларини оширган
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги тиббиёт ходимлари дала ҳоспиталидаги ягона ток манбайи бўлган электр генератор ишламай қолганига қарамай ярадорларга ёрдам кўрсатишда давом этишмоқда
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Гаражда яшашга мажбур бўлаётган ирпинлик

Ирпиндаги Олександр яшовчи гараж. Унинг уйи март ойида Киев атрофида кечган жанглар чоғида вайрон бўлган
Jeff J Mitchell / Getty Images
Олександр Ирпиндаги вайрон бўлган уйи яқинида қудуқдан сув олмоқда
Jeff J Mitchell / Getty Images

Донецк бўйлаб зарба берилиши 

Аннексия қилинган «ДХР»даги дафн маросимлари идораси ходимлари Донецк артиллериядан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган киши жасадини олиб кетишмоқда
Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк артиллериядан ўққа тутилишидан кейинги вайронгарчилик. Шаҳар атрофида, украин артиллерияси жойлашган позицияларда ҳамон оғир жанглар давом этмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Москва мэри «мудофаа чизиғи»да 

Москва мэри Сергей Собянин аннексия қилинган «ЛХР» ҳудудидаги сафарбар қилинганлар базасига борди. Собянин пойтахт ҳокимияти ҳарбийларга «чегара истеҳкомларни жиҳозлаш»га ёрдам беришини ваъда қилди. Уруш бошидан буён у фақат бир марта — июн ойи бошида — Украинанинг босиб олинган ҳудудига борганди ва шу вақтгача урушдан масофа сақлашга ҳаракат қилиб келаётганди
Мэр ва Москва ҳокимлиги матбуот хизмати / ТАСС

Мавзуга оид