Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда Қодировни танқид қилган чечен блогери Тумсо Абдураҳмонов ўлдирилди
Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилгани билан танилган эди. Чечен мухолифатининг 1ADAT Telegram-каналига кўра, блогер кечаси бир гуруҳ шахслар томонидан отиб ташланган.
Чеченистон ҳукуматининг таниқли танқидчиси, блогер Тумсо Абдураҳмонов Швецияда ўлдирилди, деб хабар берди 5 декабрь, душанба куни «Европа ва Чеченистондан келган ахборотлар»га таяниб, Чечен мухолифатининг 1ADAT Telegram-канали. «Тумсо тунда бир гуруҳ шахслар томонидан отиб ташланган ва ҳозирда қотиллик тафсилотлари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда. Тафсилотлар келтирилмаган, айни пайтда махсус хизматлар Тумсо Абдураҳмоновнинг укасини махсус жойга яширгани қайд этилган.
«Озодлик радиоси» Абдураҳмоновнинг шерикларига таяниб, у 2 декабрга ўтар кечаси ўлдирилгани ҳақида хабар бермоқда. Бироқ, нима бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Швеция расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ тақдим этмади. Тумсо Абдураҳмонов декабрь ойи бошида алоқага чиқишни тўхтатган. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг бедарак йўқолганини айтишди. Ўшанда ҳам блогер ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ўша пайтда бу тасдиқланмади.
Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон ҳукуматини танқид қилгани билан танилган. 2015 йилда у Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг қариндошлари билан можарога боргач, Россияни тарк этган. У Швециядан сиёсий бошпана олди. Чеченистонда Абдураҳмонов ИШИД аъзолари билан алоқадорликда айбланмоқда. 2020 ва 2021 йилларда Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммаднинг ҳаётига суиқасд қилинган. 2021 йил декабрь ойида Тумсо Абдураҳмонов Чеченистонда унинг тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025