Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия юк ташиш учун қулай шароит яратишга келишиб олди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия 3-мажлиси доирасида 2022-2023 йилларда транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») имзоланди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Россия транспорт вазири Виталий Савельев томонидан имзоланган мазкур ҳужжатда томонлар транспорт хавфсизлиги соҳасида давлатлар қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида икки томонлама ахборот алмашинувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
«Йўл харитаси»да Ўзбекистон ва Россия ўртасида контейнер/рефрижератор юк ташишларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда транспорт соҳасига, Ўзбекистон рақамли интеллектуал транспорт тизимига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ҳамда транспорт таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари акс этган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025