Жаҳон | 23:14 / 07.12.2022
10006
1 дақиқада ўқилади

Британияда ўрта асрларга оид энг қимматбаҳо маржонлар топилди 

Британияда археологлар эрамизнинг 630-670 йилларига оид тилла маржонларни топишга муваффақ бўлишди. 

Фото: MOLA

Олимлар қимматбаҳо маржонларни «бир умрга татигулик топилма» сифатида баҳоламоқда. 

Тақинчоқ Рим тангалари, олтин, ёқут, шиша ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган камида 30 та маржон ва мунчоқлардан иборат. Тақинчоқ қироллик оиласига мансуб аёлга тегишли деб ҳисобланган қабрда топилган. Олимларнинг фикрича, ўрта асрларга оид бундай қимматбаҳо маржонлар шу пайтгача Британияда топилмаган эди. 

Тақинчоқ Лондон археология музейи археологлари томонидан Нортҳэмптон ғарбидаги Ҳарпол ҳудудида турар жой мажмуаси қурилишидан олдин олиб борилган қазишмалар пайтида топилган. 

Фото: MOLA

Маржоннинг марказий элементи қизил хочли тўртбурчак бўлакдир. Тахминларга кўра, аёл Британиядаги насроний элитасининг биринчи вакилларидан бири бўлган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид